Суфён эса хандаққа қарши турди. Мусулмонларнинг қўрқуви баттар ортди. Кўзлар қамашиб, қалблар ҳалқумга тиқилди. Душманнинг куч-қудрати зиёдалашди, қуввати намоён бўлди. Уларнинг руҳи баланд эди. Шундай бир ҳолатда улар хандаққа ҳужум қилишди. Қурайшнинг баъзи бир чавандозлари хандақнинг тор жойини топиб, шу ердан ўтишди ва Салъ билан хандақ ўртасида от чоптириб юра бошлашди. Шунда Алий ибн Абу Толиб р.а. бир нечта мусулмонлар билан чиқди ва хандақнинг отлар ўтган жойини эгаллади. Амр ибн Абдувудд олдинга чиқиб, мусулмонларни яккама-якка олишувга чақирди. Алий ибн Абу Толиб р.а. уни олишувга чақирганда, у димоғдорлик билан Алийга: «Нима учун чиқдинг, эй биродаримнинг ўғли, Оллоҳга қасамки, мен сени ўлдиришни хоҳламайман», деди. Унга жавобан Алий р.а.: «Мен эса, Оллоҳга қасамки, сени ўлдиришни хоҳлайман», деди. Икковлари олишиб кетишди ва Алий р.а. уни ўлдирди. Кейин душман отлиқлари ҳеч нарсага қарамай ортига чекиниб, яна хандаққа ўзларини отишди. Лекин бу нарса душманнинг руҳини туширмади, балки мусулмонларни кўпроқ қўрқувга солиш учун ўт ёқишганда алангаларини жуда ҳам катта қилиб ёқишди. Қурайзанинг шижоатли кишилари ўз қалъаларидан Мадина аҳлини қўрқувга солиш учун унинг ўзларига яқин жойларига тушиб кела бошлашди. Натижада мусибат кучайди, даҳшат зўрайди ва ҳаммани қўрқув босди. Расулуллоҳ с.а.в. Оллоҳ Таолонинг ёрдам беришига қаттиқ ишонар эдилар. Шундай ҳолат ҳукмрон бўлиб турган бир пайтда Нуайм ибн Масъуд келиб қолди - у мусулмон бўлган эди - ва Расулуллоҳ с.а.в.га кофирларни бўшаштирадиган бир иш қилишни арз қилди. У Расулуллоҳ с.а.в.нинг буйруқлари билан Бану Қурайзага борди, улар унинг мусулмон бўлганини билишмас эди. Жоҳилиятда Нуайм уларнинг ҳамтовоғи эди. Уларга ўзи билан улар ўртасидаги эски улфатчиликларини эслатди, кейин уларга Қурайш ва Ғатафон билан бирга Муҳаммадга қарши чиқишганини, Қурайш ва Ғатафон эса бу ерда узоқ қолишга тоқат қилмасдан уларни Муҳаммад билан уришгани ёлғиз ташлаб кетиб қолишларини, кейин Муҳаммад уларни енгишини айтди. Уларга Қурайш ва Ғатафон кетиб қолмаслиги учун улардан гаровга одам олмасдан туриб мусулмонлар билан уруш қилмасликни маслаҳат берди. Қурайза унинг айтганларига рози бўлди. Кейин Қурайшнинг олдига бориб, уларга Қурайза Муҳаммад билан бўлган битимларини бузганлигидан надомат қилаётганини, Муҳаммадни рози қилиш ва дўстлигини қозониш учун ўлдириб юборишига Қурайшнинг улуғларидан бир нечтасини ушлаб бермоқчи эканини «фош» этди. Шунинг учун агар яҳудийлар кишиларингдан бир нечтасини гаровга сўраб одам жўнатса, уларга ҳеч кимни бермасликларини маслаҳат берди. Нуайм Ғатафонга ҳам Қурайшга қилган ишларни қилди. Натижада арабларда яҳудийларга нисбатан шубҳа уйғонди. Абу Суфён Каъбга: «Бу одамни қамал қилишимиз жуда чўзилиб кетди. Эртага сизлар унга қарши уруш бошланглар, биз ортингизда бўламиз», деб элчи жўнатди. Каъб: «Эртага шанба. Биз бу кунда на уруша оламиз ва на бирор иш қила оламиз»,
58-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|